Президент Макрон пенсиядан воз кечди
Олам
−
22 Декабрь 2019
4358Франциянинг амалдаги Президенти Эммануель Mакрон ҳозирданоқ собиқ Президентларга тўланадиган пенсиядан воз кечди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Ҳукуматдаги манбага асосланиб хабар бермоқда.
Mакроннинг Президентлик муддати 2020 йилнинг май ойида тугайди. Aгар у иккинчи муддатга Франция раҳбари бўлса, 2027 йилгача бу лавозимни эгаллайди. Бироқ Президентлик нафақасининг миқдори муддатлар сонига боғлиқ эмас. Францияда бу нафақа 1955 йилда ташкил этилган ва 6,22 минг еврони ташкил этади.
Mанбанинг хабар беришича, Mакроннинг қарори “мамлакатдаги ҳозирги вазиятга мувофиқ ҳаракат қилиш” истаги билан оқланди. Бундан ташқари, келажакда Президент пенсиясининг амалдаги доимий ставкасини алмаштириш учун янгиси шакллантирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь