Президент кортежи кутилмаганда бозор олдида тўхтади

Жамият

image

Наманган вилоятига ташриф чоғида Президент кортежи кутилмаганда Тўрақўрғон тумани деҳқон бозори ёнида тўхтади. Давлат раҳбари халқ ичига кириб бориб, одамлар билан самимий мулоқот қилди. 

Шавкат Мирзиёев мамлакат иқтисодиётини барқарор қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлидаги ислоҳотлар халқ билан бамаслаҳат давом эттирилишини таъкидлади. Жумладан, Наманган вилоятининг ҳар бир туманига катта миқдорда инвестициялар киритиш, янги корхоналар, санаторийлар, мактаблар қуриш, ишчи жойлар яратиш бўйича улкан лойиҳалар бошланганини айтиб ўтди. 

Одамлар Президент ташрифидан бениҳоя хурсанд бўлиб, ислоҳотлар натижалари ҳар бир соҳада сезилаётганини билдирди. Наманган вилояти, умуман, мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этди.

Таъкидлаш керакки, халқ билан мулоқот қилиш, ҳамиша халқ билан бирга бўлиш Шавкат Мирзиёев фаолиятининг асосий мезонидир. Президентимиз ҳар бир ҳудудга, жумладан, 2017 йилда Тўрақўрғон туманига ташрифи чоғида ҳам одамлар билан мулоқот қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев наманган

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг