Президент хориждан нега қарз олганига изоҳ берди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот вақтида ташқи қарз масаласига тўхталиб ўтди.

“Тушунмаган одамлар айтяпти: “Президент ташқаридан пул олди, қарз кўпайди”. Президент эртани ўйлаб қилади-ку.

Камбағалга уйлар, шунча қурилишлар, сув, тиббиёт, мактабгача таълим бўлармиди?! Ўтирар эдик ҳаммамиз зўр эканмиз деб, ёшларимизни ўқитмасдан. Шунинг учун ким нима деса, деяверади, йўлимиз тўғри. Яна бир марта айтяпман, мен сизлардан ҳам ўрганаман”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда. Ҳозирда Президент коррупция ва электр энергияси муаммоси ҳақида гапирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

752

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг