Президент Хитой ва Туркманистондаги элчиларнинг дипломатик мартабасини оширди

Жамият 3104
image

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Президентининг фармонлари билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди.

Президент фармонлари билан:

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарҳод Арзиев ва Туркманистондаги элчиси Акмалжон Қўчқоровга – Фавқулодда ва Мухтор элчи мартабаси;

Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчиси Абат Файзуллаев, UNESCO’даги доимий вакили Умид Шодиев ва Женевадаги БМТ бўлинмасидаги доимий вакили Улуғбек Лапасовга – 2-даражали Фавқулодда ва Мухтор вакил мартабаси берилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3.1
t
×