Президент Халқ маслаҳати кенгашини очди ва мамлакатдаги муаммолар ҳақида гапирди
Олам
−
25 Сентябрь 2019
6039Бугун, 25 сентябрь куни Aшхабодда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида Туркманистон Халқ Маслаҳати йиғилиши очилди. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ўз чиқишида инвестициялар иқтисодий ривожланишнинг асосий воситаси эканини таъкидлади. Президент Aшхабод шаҳри ва янги Aхал вилоятининг янги маркази қурилишининг бошланганини ҳам эслади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда янги заводлар барпо этилади.
Қишлоқ хўжалиги мавзусига мурожаат қилган Бердимуҳамедов форум иштирокчиларининг эътиборини қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш ва аграр секторни бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратди.
Шунингдек, Президент агробизнес мавзусига ҳам тўхталди. Бердимуҳамедов "қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар кутилган даражада бўлмаяпти" деб таъкидлади ва ушбу соҳани ислоҳ қилишни таклиф қилди.
Маълумот учун,Туркманистон Халқ Маслаҳати (Халқ Кенгаши) 2018 йилда қайта ташкил этилган. Бунгача шунга ўхшаш бир тузилма Оқсоқоллар кенгаши деб номланган. Халқ маслаҳати кенгашининг биринчи йиғилишида Давлат раҳбари 2019 йил 1 январдан бошлаб бепул коммунал хизматларни бекор қилганди.
LiveБарчаси