Президент қиймати 1,2 миллиард долларлик ИЭС қурилишига старт  берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди.  Мазкур станцияни 2024 йил охирида ишга тушириш режалаштирилган.
  
Лойиҳанинг умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлиб, унинг натижасида 1 минг 560 мегаватт қувват яратилади, йилига 12 миллиард киловат-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа доирасида энг замонавий технологиялар ўрнатилиб, йилига 1 миллиард куб метр табиий газ тежалади.

Мажмуа Сурхондарёдаги биринчи барпо этиладиган энг йирик иссиқлик электр станцияси бўлади. Лойиҳа Германиянинг “Siemens Energy”, Франциянинг “IDEF”, Нидерландиянинг “Stone City Energy” компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.

“Биз охирги йилларда энергетика соҳасида катта ислоҳотларни амалга ошириб, соҳани тўлиқ трансформация қилмоқдамиз. Жумладан, электр ишлаб чиқаришга илк бор хусусий сектор иштироки учун кенг имкониятлар очилди. Сўнгги уч йилда умумий қуввати 1 минг Мегаваттдан зиёд бўлган 5 та электр станцияси давлат-хусусий шериклик асосида ишга туширилди. Жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 1 миллиард доллардан ошди”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Маълумот учун, ҳозирги кунда мамлакатда қуввати 9 минг Мегаватт бўлган яна 19 та электр станцияси барпо этилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг