Президент қарори: 259 минг ўринга эга мактаблар қурилади
Жамият
−
23 Январь 2022
7206
Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади. Бунинг учун давлат бюджетидан жами 76 трлн 881 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2022–2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинган. Дастур доирасида белгиланган йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун жами 76 трлн 881 млрд сўм ажратилади.
Қайд этилишича, мазкур йилларда жумладан қуйидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш назарда тутилган:
● 54 230 ўқув ўрни ва 8 358 ётоқ ўрнига эга олий таълим муассасалари;
● 259 101 ўқув ўрнига эга, 248 та спортзалдан иборат умумтаълим, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
● 88 310 ўринга эга мактабгача таълим ташкилотлари;
● 24 213 ўринга эга соғлиқни сақлаш муассасалари.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси тузилган.
LiveБарчаси