Президент ихтисослашган тиббиёт муассасалари бўйича талаб қўйди

Жамият 3829
image
-

Ўзбекистонда ихтисослашган тиббиёт марказларининг вертикал иш тизимини такомиллаштириб, уларни оилавий шифокор пунктлари билан боғлаш зарур. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев касалликларни олдини олиш ва патронаж хизмати кўрсатиш борасида мутлақо янги тизим яратиш бўйича йиғилишда айтиб ўтди.

“Ихтисослашган марказларни ишини тузатсангиз тузатдингиз, бўлмаса ҳаммасини қайта кўриб чиқамиз”, деди Президент Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовга.

Бу борада Наманган тажрибасини кенгайтириб, барча беморларни пойтахтга юбормасдан, уларга яшаш жойида ихтисослашган тиббий ёрдам олиш имкониятини яратиш кераклиги таъкидланди.

Вилоятда 763 та маҳалладаги 33 мингта хонадонга кириб, 37 минг аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилган. Шундан, 22 минг нафарини амбулатор, 4,5 мингини вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларида режали стационар даволаш ташкил этилган.

Мисол учун, Тошкент шаҳридаги шифохоналарни хатловдан ўтказиш натижасида, 30-40 фоиз шошилинч тиббиёт ўринларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Натижада, оилавий шифокорлар томонидан режали даволанишга берилаётган ордерлар сони 6 бараварга ошиб, йилига 50 мингтага етказилди (ўтган йили пойтахтда 8 мингта ордер берилган).

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 2.9
t
×