Президент ғўза ривожини кўздан кечирди
Жамият
−
21 Август 2019
3959Ўзбекистон Президенти Тахиатош туманидаги "Мадад Ботир" фермер хўжалиги даласида ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ушбу хўжаликнинг жами ери 110 гектар бўлиб, 60 гектарида пахта етиштирилмоқда.
Давлат раҳбари дала агротехникасидаги камчиликларни кўрсатиб, пахта пишишини тезлаштириш, ҳосилга ҳосил қўшиш бўйича ўз тавсияларини берди. Қишлоқ хўжалигида фандан кенг фойдаланиш, Қорақалпоғистоннинг иқлимига мос навлар яратиш лозимлигини таъкидлади.