Президент грантига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Давлат тест марказининг мандат сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 185,85 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 233 нафар абитуриент Президент грантини қўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бунда 200-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилишади. Натижаларга кўра, 185-ўриндан 233-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,85 балл тўплаган. Шу боис, уларнинг барчаси Президент грантига даъвогарлик қилади.

Қайд этиш керакки, Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам давлат гранти асосида ўқийди. Ушбу грантга даъвогарлик қилаётган  абитуриентларнинг 73 нафари Тошкент давлат юридик университетига тўғри келади.

Бироқ, ушбу натижалар коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси юқори бўлган абитуриентлар учун ўтадиган қўшимча тест синовларидан кейин ўзгариши мумкин.

Маълумот ўрнида, республика бўйлаб жами 75 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг