Президент Фолькер Турк билан учрашув ўтказяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Туркни қабул қилмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Қайд этилишича, бу юқори мартабали меҳмоннинг Марказий Осиё минтақасига ва умуман Осиёга илк ташрифидир.

Учрашувда асосий эътибор инсон манфаатларини илгари суриш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг