Президент Фармони: Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларига имтиёзлар берилади
Жамият
−
13 Март 2023
8958Президент Шавкат Мирзиёев “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларга имтиёз ва кафолатлар берилади.
Хусусан, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим)нинг оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида берилади.
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оиласига давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида суғурта суммаси БҲМнинг 200 баравари миқдорида тўланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига улар томонидан белгиланган миқдорларда (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизигача бўлган суммадан ошмаган ҳолда) маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи оила аъзоларига ҳар ой тўланадиган нафақа тайинлаш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15