Президент Фарғонадаги тайёрланмаган маҳаллага кутилмаганда кириб борди (видео)
Жамият
−
08 Февраль 2021
13750Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Фарғона шаҳридаги “Шодиёна” маҳалласига кутилмаганда, пиёда кириб боргани акс этган лавҳа эълон қилинди.
Лавҳада айтлишича, воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган, ундан саросимага тушиб қолган шаҳар ҳокимлиги вакиллари Президентни шу атрофда барпо бўлган янги мономарказга таклиф қилган. Давлат раҳбари бу таклифни қатъиян рад этган ва маҳалла бўйлаб пиёда юриб, одамлар ҳолидан хабар олган.
Маҳаллани кезар экан, Президент белгиланган манзил томон элтувчи йўналишни ҳамроҳ раҳбарлардан эмас, балки шу ерда яшовчи одамлардан сўраб олган. Маҳаллада, кўчада, ўз ҳовлисида бундай меҳмонни учратиб қолишни ҳеч ким кутмаганди: на маҳаллий ҳокимлик вакиллари, на маҳаллий аҳоли. Давлат раҳбари маҳаллани синчиклаб ўрганиб чиқиб, йўналишни тўғри одамлар йиғилиб турган кўп қаватли уйнинг остонасига бурган, хавфсизлик хизмати эса шошилганча ҳаммага юз ниқобларини кийдирган.
“Фарғонага бугун янги ҳоким қўйдик. Кўп режаларни кўрдик. “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилмоқчимиз. Маҳаллада қандай ишлаймиз, мана шуларга эътибор беряпмиз. «Шодиёна» маҳалласининг ҳам эртанги куни, йўлларнинг асфалти, электр энергияси, гази – шуларни бошқача тарзда қилмоқчимиз. Шунинг учун ўзим айланиб юрибман”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Маҳалланинг айрим аҳолиси Шавкат Мирзиёевни кўзда ёш билан кутиб олиб, худди шундай тарзда кузатди. Ҳатто маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Президентни тўйга таклиф қилишга ҳам улгурди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь