Президент энергетикани ислоҳ қилиш учун қанча пул кераклигини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланиши учун, энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатида айтиб ўтди.

“Очиқ айтиш керак, энергетика соҳасидаги муаммолар бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Кўп йиллар давомида янги газ конларига инвестиция киритилмагани, электр ва газ тармоқлари модернизация қилинмагани ҳам, айни ҳақиқат. Оқибатда, тизимда аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги, катта йўқотишлар оддий ҳолга айланиб қолган эди”, дейди Президент. 

Президентнинг қайд этишича, сўнгги олти йилда аҳоли 12 фоизга, саноат корхоналари эса 2 баробарга ортиб, 45 мингдан 100 мингтага кўпайди. 

“Натижада, электр энергиясига талаб камида 35 фоизга ошди ва йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун, энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак.Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин”, дейди Президент.. 

Давлат раҳбари сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинганини эслатди. Жумладан, ўтган ҳафтада Бухоро, Наманган ва Хоразмда қуввати 500 мегаваттли яна 3 та қуёш станцияларини қуриш бўйича танлов якунланган

“Йил бошидан қуввати 1,5 минг мегаваттли 7 та электр станциясини ишга туширдик. Келаси йилда яна 4,5 минг мегаваттли 11 та йирик лойиҳани якунига етказамиз. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига, қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали, хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди”, дейди Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг