Президент электромобилларга оид қарорни имзолади

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 декабр куни “Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

2024 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларида мажбурий тартибда қувватлантириш станциялари жойлаштирилади;

Қурилиш вазирлиги томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши таъминланади.

Қувватлантириш станцияларининг сонини 2024 йил якунига қадар 2 500 тага етказиш бўйича хукумат дастури тасдиқланади. Бунда:

а) 2023 йилда электр тармоқлари, трансформатор ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1 400 та қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ерлар аукционга чиқарилиши;

б) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда камида 500 та қувватлантириш станциялари барпо этилиши;

в) 2023-2024 йилларда камида 500 та қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг бўш ҳудудлари “K-savdo” аат орқали аукционга чиқарилиши назарда тутилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорларга қувватлантириш станциялари орқали электр энергиясини сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда, хизмат тарифи (нархи) электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади;

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар:

а) қувватлантириш станциялари ва улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари ер солиғидан, шунингдек, қувватлантириш станциялари мол-мулк солиғидан;

Мазкур имтиёз ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида 2023 йилда 2,4 млрд сўм, 2024 йилда 9,4 млрд сўм маблағ қолади.
б) асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлар фойда солиғидан ҳамда транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан; 

в) импорт қилинадиган қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод этилади;

Молия вазирлиги 3 ой муддатда Солиқ кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш чораларини кўради.

Ҳудуд раҳбарлари ва Энергетика вазирлигига 2023 йил 1 декабрга қадар фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 дона (4 та каналли) 60 кВт қувватли қувватлантириш станциясини ўрнатиш чораларини кўриш топширилмоқда.

Бугунги кунда республикада жами 4 652 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари мавжуд бўлиб, шундан сиқилган газ қуйиш шохобчалари 1 443 тани, суюлтирилган газ – 983 тани ҳамда бензин ва дизель ёқилғиси – 2 226 тани ташкил этади.

6) Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қувватлантириш станцияларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва электр қувватига улаш, шунингдек, хизматлар бўйича умумий талаблар ва ягона стандартларни белгилашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини тайёрлаш топширилмоқда;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирларини 2023 йил 1 июлга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.

Қарорни қабул қилишдан кутилаётган натижалар:

•    қувватлантириш станцияларининг тармоғи кенгайтирилиб, уларнинг сони 2024 йил якунига қадар камида 2 500 тага етказилади;

•    ҳозирда республикада 70 тага яқин қувватлантириш станцияси мавжуд. Йил якунига қадар қўшимча 30 та станция ўрнатилиши кутилмоқда.

•    тадбиркорларга қувватлантириш станциялари орқали электр энергиясини сотиш ҳуқуқи берилади ҳамда ушбу хизматни кўрсатиш учун қулай бизнес муҳити яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made