Мирзиёев Дубайга кетди

Жамият

image
Дунё етакчилари Дубайда нега йиғиляпти? north_east

Дунё етакчилари Дубайда нега йиғиляпти?

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев глобал иқлим саммитининг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва етакчи компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Бутунжаҳон иқлим саммитида 140 дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Баҳрайн Қироли Ҳамад бин Исо Ал Халифа ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Исроил Президенти Ицхаак Герцог ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос, шунингдек, Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак, Германия канцлери Олаф Шольц, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Испания Бош вазири Педро Санчес, Польша Президенти Анжей Дуда ва Сербия Президенти Александр Вучич ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Дубай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг