Президент “буқоқ”қа қарши курашни танқид қилди

Жамият

image

Ўзбекистон халқи соғлиқни сақлаш тизимидан мутлақо норози.  Эндокрин касалликларининг олдини олиш борасида бирламчи бўғинда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Бу ҳақда бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторда айтиб ўтди. 

“Марказий шифохона ва марказий поликлиникада лабораторияларнинг иш вақти тушлик пайти – соат 14:00 да тугайди. Тун-у кун ишлайдиган шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораторияси эса, бир ҳудудда бўла туриб, шифохонанинг бошқа бўлимларига хизмат кўрсатмайди”, дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевга кўра, туманларда йод дефицити, қалқонсимон без касалликларини аниқлаш бўйича гормонал таҳлиллар йўлга қўйилмагани боис, аҳоли хусусий лабораторияларга боришга мажбур бўлмоқда. 

“Оқибатда халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан мутлақо норози. Буларни вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, соғлиқни сақлаш идоралари бошлиқлари билмайди-ми?”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг сўзларига кўра, эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг