Президент бу ҳафта нималар билан банд бўлади?
Жамият
−
31 Январь 2022 8832 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режаси маълум қилинди. Иш режада қатор тадбирлар кўзда тутилган.
Хусусан, тақдимот ва йиғилишларда инвестиция соҳаси, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Ҳафта якунида давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.
Live
Барчаси