Президент бошчилигида коронавирус қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилинди
Жамият
−
31 Август 2020
5512Бироз аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди, мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда коронавирус пандемияси сабаб вафот этган марҳумлар хотирасига бағишлаб ҳам Қуръон тиловат қилинди. Беморларнинг тезроқ соғайишини Аллоҳдан сўраб, дуо ўқилди.
“Ўз яқинларидан жудо бўлган барча оилаларга чуқур ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилайман. Даволанаётган беморларимизнинг дардига шифо беришини Худодан сўраймиз. Олти ойдан бери шу бало билан курашяпмиз. Бу касаллик юртимиздан тезроқ кетишини сўраб дуо қилами”, дейди давлат раҳбари.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 41 651 нафарга етди. Уларнинг 38 819 нафари соғайган, 317 киши ушбу вирус сабаб вафот этди.
LiveБарчаси