Президент бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

Жамият

−

image

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди. 

Унга кўра, қуйидагилар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди:

  • Куанишбаева Гулайим Махамбетали қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Сражатдинов Аманбай Конисбай ули - Нукус шаҳридаги Real Innovatsiyа NKS нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Турдалиев Сардорбек Шерали ўғли - Балиқчи туманидаги Academy IT Star масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти
  • Хайтахматова Дилнавоз Алижон қизи - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти
  • Облоқулова Дилафруз Шуҳрат қизи - Бухоро вилояти маданият бошқармасининг рақамлаштириш ва матбуот хизмати бўйича бош мутахассиси
  • Остонов Оғабек Ўлмас ўғли - Жондор туманидаги “Шариф Нафосат” масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси, Бухоро вилояти
  • Сатторов Элбек Холиқул ўғли - Бахмал туманидаги “Аззам Элбекович” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
  • Ҳошимова Шахло Улуғбек қизи - Жиззах политехника институтининг қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш кафедраси ассистенти, Жиззах вилояти
  • Пардаев Улмасжон Довурпулат ўғли - Муборак тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қашқадарё вилояти
  • Хўжаева Рохилабону Саидусмон қизи - “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси лаборанти, Қашқадарё вилояти
  • Бафоев Шерзод Ихтиёр ўғли - Конимех туманидаги “Боймурод” оилавий шифокорлик пункти шифокори, Навоий вилояти
  • Саидова Севинч Асатилло қизи - “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг “Навоий машинасозлик заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси кран машинисти, Навоий вилояти
  • Набихонова Мастурахон Иброҳимхон қизи - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Наманган давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Наманган вилояти
  • Хусанов Мухаммадали Алишер ўғли - Уйчи туманидаги “Sanlitun” масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси, Наманган вилояти
  • Аноров Боҳодир Қобилжон ўғли  - Пайариқ туманидаги 84-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
  • Шодиева Мадина Нуралиевна - Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси гид-экскурсоводи, Самарқанд вилояти
  • Ортиқбоева Ҳилола Ғуломжон қизи - Кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Сирдарё вилояти
  • Турдиқулов Ислом Ҳайитбой ўғли - Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали кимё-технологиялар кафедраси доценти, Сирдарё вилояти
  • Ашурова Мафтуна Ортиқ қизи - Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг рақамли иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
  • Худойбердиев Шаҳзод Фарходович - Шўрчи тумани ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти
  • Ғофурова Динора Алишер қизи - “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамиятининг "Ўзбекистон" локомотив депоси "Afrosiyob" юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Тошкент вилояти
  • Рахматуллаев Фарходжон Рустамжон ўғли - Қуйи Чирчиқ туманидаги "Sofia Ticaret" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
  • Хасанов Хайитбой Хисенжонович - Сўх тумани "Сариканда" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Фарғона вилояти
  • Холиқова Гулираъно Юлчибой қизи - Риштон туманидаги "Холиқов Йўлчибой" фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
  • Оллаберганова Муяссархон Давлатбой қизи - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали 1-босқич магистранти, Хоразм вилояти
  • Юлдошев Усмонбек Умарбек ўғли - Урганч шаҳридаги "Glass Pro" масъулияти чекланган жамияти бош директори, Хоразм вилояти
  • Неъматов Миразиз Мирали ўғли - Мирзо Улуғбек туманидаги "Танланганлар" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри
  • Хушвақтова Мўтабар Сафар қизи - Ижтимоий тармоқлардаги "Urikguli" экологик блоги асосчиси, Тошкент шаҳри
  • Зарипова Барно Икром қизи - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси
  • Исматов Миршохид Ривожиддин ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Лойиҳалар бошқаруви маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти видеомонтажчиси
  • Муллоджанова Муниса Ахмаджоновна - Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси лойиҳа менежери
  • Набижонов Баходирбек Содиқжон ўғли - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг қон томир хирургияси ва буйрак трансплантацияси бўлими жарроҳи
  • Туланова Севарахон Баходиржон қизи - Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти услубчиси
  • Эшонқулов Муҳаммадали Олимжон ўғли - "Yuksalish" нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси
  • Юсупова Айсанем Азатовна - Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноактёр

Шунингдек, қуйидагилар "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди:

  • Аймуратов Муса Татлимурат ули - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Йўлдошев Аббос Баҳром ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Қобулов Бахтиёржон Ортиқбой ўғли - Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти 4-босқич курсанти (Андижон вилояти)
  • Самандаров Нуриддин Махамматжон ўғли - Андижон давлат университетининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти)
  • Отамуродов Нурмуҳаммад Шухрат ўғли - Олот туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
  • Қосимов Жасур Тохирович - “Ҳунарманд” уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, кандакор уста (Бухоро вилояти)
  • Мўминов Шаҳбоз Ахмадқул ўғли - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Жиззах вилояти)
  • Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси доценти (Жиззах вилояти)
  • Жураев Сухробжон Салохиддин ўғли - Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси (Қашқадарё вилояти)
  • Нурматов Мироншох Нуриддин ўғли - Косон туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Қашқадарё вилояти)
  • Суюнов Шоҳруҳ Лазизжон ўғли - Тошкент шаҳридаги “Suyunov Art Studio” ўқув маркази раҳбари (Навоий вилояти)
  • Ўктамов Шоҳруҳ Рустам ўғли - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими (Навоий вилояти)
  • Юсупов Жасурбек Муратбекович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми учувчи-штурмани (Наманган вилояти)
  • Урунов Асадбек Давлатали ўғли - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)
  • Элмуротов Шаҳзод Ҳамза ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Самарқанд вилояти)
  • Арзиқулов Фазлиддин Фахриддин ўғли - Тошкент давлат техника университетининг 2-босқич магистранти (Самарқанд вилояти)
  • Валижонов Азизбек Фарҳод ўғли -Тошкент тиббиёт академиясининг 6-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
  • Қулболаев Асадулло Комил ўғли - Боёвут туманидаги 1-спорт мактабининг жанг санъати бўйича мураббийси (Сирдарё вилояти)
  • Бобоев Наби Тоҳир ўғли - Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг катта ўқитувчиси (Сурхондарё вилояти)
  • Исломов Иномжон Умиджон ўғли - Шўрчи туманидаги 125-кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси (Сурхондарё вилояти)
  • Гулиев Артур Марленович - Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Тошкент вилояти)
  • Сапаров Жавохирбек Хикматжон ўғли - Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчи-ёнғин ўчирувчиси (Тошкент вилояти)
  • Махмудов Содиржон Абдуллажон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Фарғона вилояти)
  • Ўлмасов Аҳаджон Акрамжон ўғли - Фарғона политехника институтининг таянч докторанти (Фарғона вилояти)
  • Сабиров Азизбек Давронбекович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти)
  • Йўлдошов Оғабек Неъматжон ўғли - Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Хоразм вилояти)
  • Назаров Азизбек Фаррух ўғли - Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)
  • Свечников Владимир Александрович - Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Тошкент шаҳри)

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг