Президент қарорига мувофиқ “Ўзбеккўмир” АЖ Россиянинг хусусий компанияси бошқарувига топширилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 7 март куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамияти-ишончли бошқарувчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав капиталидаги 45 % акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналида хабар берилди.

Шунингдек қарор билан, “Ўзбеккўмир” АЖга истисно тариқасида, акцияларни ишончли бошқарувга топширилишига қадар, “ПрогрессГорТех” МЧЖ билан келишган ҳолда тегишли равишда экспертизадан ўтказилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.

Эндиликда, кўмирлар нархи операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади, ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Ўзбеккўмир

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг