Президент қарори: Юк ва йўловчи ташиш тизими тубдан такомиллаштирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан 2019 йил 1 июлдан қуйидагилар бекор қилинадиган бўлди:

а) халқаро ташувларда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия карточкаларини бериш учун давлат божини тўлаш тартиби;

б) қуйидагиларни мажбурий сертификатлаш:

"Евро-5" ва "Евро-6" экологик синфлари талабларига жавоб берадиган, Европа иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган ҳамда олиб кирилувчи янги юк ва махсус автотранспорт воситаларни, шунингдек, юкларни автомобиль транспортида ташиш учун тиркама ва ярим тиркамаларни;

транспорт-экспедиторлик хизматларини;

в) йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситаларида назорат-касса аппарати мавжудлиги тўғрисидаги талабни, агар чек берилиши ёки йўловчи сафарини электрон рўйхатга олиш имконияти мавжуд бўлса;

г) малака талабларига мувофиқлик учун аттестациядан ўтиш тўғрисидаги талаб:

автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;

корхона штатида автотранспорт воситалари эксплуатацияси ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мутахассис алоҳида бирлиги мавжуд бўлганда, шунингдек, белгиланган тартибда аттестациядан ўтганда, юридик шахснинг раҳбари;

д) автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишда юридик шахслар балансида автотранспорт воситаларининг мавжудлиги тўғрисидаги талаб.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор транспорт

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг