Президент Администрациясининг яна бир масъули ҳоким бўлди
Жамият
−
31 Январь 2022
10482Нуриддин Каримович Абдураҳмонов Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 31 январь куни Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессияда ташкилий масала кўрилган.
Унда шу вақтга қадар Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулла Маҳмудов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган.
“Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига Абдураҳмонов Нуриддин Каримович номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Нуриддин Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул ходим сифатида фаолият юритиб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь