Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, ДХХ ва ҳокимлар Меҳрибонлик уйларини оталиққа олади

Жамият

image

Шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселекторда айтиб ўтди.

Хусусан, Президент Администрацияси – Яшнободдаги 30-сон, Вазирлар Маҳкамаси – Юнусободдаги 23-сон, Давлат хавфсизлик хизмати – Бўкадаги 15-сон, Бош прокуратура – Самарқанд шаҳридаги 1-сон, Чегара қўшинлари – Бухоро шаҳридаги 32-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Марғилондаги 1-сон, Божхона қўмитаси – Қўқондаги 12-сон Меҳрибонлик уйлари, Мудофаа вазирлиги – Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” билан шахсан шуғулланиб, йил якунига қадар уларнинг барча муаммоларини ҳал этиб берадилар.

Шунингдек, Меҳрибонлик уйларида тарбия олаётган қизларимизнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифаларидан бири бўлади.

Ушбу қизларнинг барчаси “аёллар дафтари”га киритилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда Меҳрибонлик уйларидан кейинги ҳаётидаги ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашилади.

Молия вазирлиги ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаларига ўз тизимидаги иккитадан мутахассисни доимий бириктириб, ўз вақтида молиялаштириш ва ажратилган маблағларни самарали ишлатишга жавоб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг