Президент Aдминистрацияси тўлиқ эмлангани маълум бўлди

Жамият 3837
image

Ўзбекистонда Президент Aдминистрацияси раҳбарияти ва ходимларининг коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Aдминистрациядан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва ходимлари ҳам коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланган.

Ушбу жараёнда асосан ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси ва Россиянинг “Спутник V” препарати қўлланилган.

Маълумот ўрнида, ҳозир кунда Ўзбекистонда 4 та вакцина рўйхатдан ўтган. Булар: “Спутник V”, AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 ва Moderna препаратлари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кўплаб юқори мартабали амалдорлар коронавирусга қарши эмланмоқда ва бу орқали улар жамоатчиликни ҳам эмланишга жалб қиляпти. Шу вақтга қадар, Бош вазир Абдулла Арипов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев, Адлия вазири Русланбек Давлетов ва бошқаларнинг вакцина олгани ҳақида хабар берилди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 2.9
t
×