Президент 30 йилдан бери сурилиб келган масалада йиғилиш бошлади
Жамият
−
04 Август 2022
19949Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 йилдан бериб суриб келинаётган масала – давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.
Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган – давлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деган Президент йиғилиш аввалида.
Таъкидланишича, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди. Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).
“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деган Президент.
Қайд этилишича, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушган.
Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.
LiveБарчаси