Президент 2026 йилгача давлат хизматчилари маошини оширишни тақиқлади. Қирғизистонда!
Олам
−
09 Сентябрь
4603Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров "Давлат ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг штат ставкалари ва иш ҳақини оширишга мораторий жорий этиш тўғрисидаги" фармонни имзолади. Ҳужжат “Эркин-Тоо” газетасида эълон қилинди.
Ҳужжатда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунингдек, элчихоналар ва маҳаллий ҳокимликлар ходимлари сонини кўпайтиришни тақиқлаш ҳам назарда тутилган. Штат таркибини ўзгартириш ёки иш ҳақини ошириш тўғрисидаги қарор Президент томонидан шахсан қабул қилинадиган ҳолатлар бундан мустасно.
Маълумотларга кўра, мазкур чора жорий иқтисодий вазиятда бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишга қаратилган. Фармон 6 сентябрь – расмий эълон қилинган кундан етти кун ўтгач кучга киради. Чеклов 2024 йилдан 2026 йилгача амал қилади.
LiveБарчаси