Президент 100 нафар тадбиркорга нега миннатдорлик хати юборганини изоҳлади

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев энг кўп иш ўрни яратган, энг яхши солиқ тўловчи ва энг яхши экспортёр тадбиркорларга миннатдорлик билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти вақтинча Шавкат Мирзиёев ишбилармонларга миннатдорлик билдириши сабабига тўхталиб ўтди.

“Биз доимо изланиб, янгиликка интилиб яшайдиган тадбиркорларимизни, ўз ишига фидойи ва жонкуяр, ватанпарвар инсонлар деб биламиз ва уларни қадрлаймиз.

Айниқса, мураккаб пандемия давридаги синов  ва қийинчиликлар пайтида ҳам, халқимизга мададкор бўлиб,  ўз бизнесини нафақат сақлаб қолган, балки янги иш ўринларини яратиб, муҳтожларга кўмак бераётган ҳамда ишлаб чиқариш ва экспортни оширган  тадбиркор дўстларимга бугун чин қалбимдан раҳматлар айтаман.

Ана шундай фаол  ва фидойи тадбиркорларнинг 100 нафарига чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида,  биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг миннатдорчилик хатини имзоладим.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай эътирофга сазовор бўлган фидойи, ватанпарвар, саховатпеша ва ғайратли тадбиркор ва ишбилармонларга,  такроран чуқур ташаккур билдираман  ва сизларнинг сафингиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб, кун сайин ошиб боришига астойдил ишонаман”, деган Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг