Президент Ортиқхўжаев ва унинг биринчи “зами”ни қатъий огоҳлантирди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида маҳаллабай ишлаш тизими билан боғлиқ аҳвол сабаб пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Ўзбекистон Президенти раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган йиғилишда сўз борган.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори. Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, дейди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

767

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг