Президент ҳуқуқ-тартибот органларидаги инсон ҳуқуқларига зид ҳолатлар ҳақида сўз очди
Жамият
−
20 Декабрь 2022
5515Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатномасида мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларида инсон ҳуқуқларига ва қонунчиликка зид ҳолатлар рўй бераётганига эътибор қаратди.
“Охирги пайтларда айрим ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилмоқда. Бизнинг юртимизда бундай ҳолатлар умуман бўлиши мумкин эмас. Ким бунга амал қилмаса, қонун устувор, жазо муқаррар бўлади”, дейди давлат раҳбари.
Президентга кўра, эндиликда ҳуқуқ-тартибот органларига олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилади ва юзни таниш ускунаси ўрнатилади.
“Ҳеч кимнинг унутишга ҳаққи йўқ – Қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари – биз учун олий қадрият!” дейди Президент.
LiveБарчаси