Президент Шерали Жўраевни мукофотлади

Маданият-санъат

image

Бугун, 12 апрель куни 75 ёшини қарши олган Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзининг ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси,  мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш  борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, “Ватандошлар” жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлансин.    
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

652

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг