Зерикдим деманг, PEPSI билан байрамни бошланг!

Бизнес

image

Pepsi сизни энг сеҳрли айём – Янги йил арафасида байрам нафасини ҳис этиш ва унутилмас таассуротлардан баҳраманд бўлишга чорлайди!

"Маgic City" ва "Таshkent City" боғлари маъмурияти билан ҳамкорликда сиз учун Янги йил дастурини тайёрладик: ёрқин концерт шоулари, эртакнамо чиқишлар, ажойиб фотозоналар ва аниматорлар узоқ вақт ёдингизда қолиши аниқ. Келинг ва совғалар ўйинида иштирок этинг, Қорбоболар парадини ва яна кўплаб шоуларни мириқиб томоша қилинг!

"Маgic City"да Янги йил дастури 16 декабр санасидан бошланди. Ушбу бетакрор байрам дастурида сиз унутилмас оқшом шоуларидан баҳраманд бўласиз. Биринчи кундан бошлаб соат 18:00 дан 19:00 гача Регистон майдонида Янги йил эртаги – бутун оила учун мўъжизавий томоша намойиш этилади.

20 декабрдан бошлаб,  унутилмас Лазер шоуси сизни кутмоқда – энг яхши ижрочиларнинг ажойиб чиқишларини "Мagic City" амфитеатрида соат 19:30 дан 20:30 гача томоша қилишингиз мумкин. Соат 21:00 дан 21:40 гача эса боғда барча учун эртак қаҳрамонларининг паради намойиш этилади.

"Таshkent City"да ҳам байрам кунлари ёрқин ва қизиқарли дастурлар жуда кўп бўлади. Иллюзионистларнинг чиқишлари, food-рекордлар, ҳаво шарлари парвози, совғалар фестиваллари шулар жумласидандир. PEPSI билан бирга Янги йил ижобий ҳиссиётларга бой бўлиши аниқ!

PEPSI ва Моuntain Dew брендларининг ёрқин фотозоналарини топинг, оилангиз ва дўстларингиз билан энг зўр селфи ва суратларга тушинг, уларни @pepsi_uzbekistan белгилари билан Instagramга жойланг ва биз сизнинг stories'ларингизни, албатта, расмий саҳифамизга жойлаймиз!

Бундан ташқари, ҳар бир киши Янги йил арафасида PEPSI "сюрприз"идан баҳраманд бўлиши мумкин!  Атиги 3 кун, 2021 йилнинг 24 декабридан 26 декабрига қадар мамлакатимизнинг 10 вилоятидаги кўча ва хиёбонларда Қорбоболар сайрга чиқади! Бизнинг сахий қаҳрамонларимиз Янги йил сеҳрини кутаётган барча болажонларга шириндан-шакар совғаларни бирма-бир улашиш ниятида!

Ва энг муҳими, 2021 йилнинг 26 декабрь куни биз мўъжизага ишонувчан пок қалб эгаларига аталган энг таъсирли байрам тадбирини ўтказамиз. Зеро, байрамона муҳит яратиб, сеҳрли байрам арафасидаги битмас-туганмас қувончни Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари билан баҳам кўриш - Янги йил байрамининг асл эзгу мақсадидир!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб, янгиликлардан бохабар бўлиб боринг, энг қизиқарлилари ҳали олдинда!

Instagram @pepsi_uzbekistan @маgiccityuz @tashkentcitypark
 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

pepsi yangiyil

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар