Пойтахтдаги ёшлар етакчилари рағбатлантирилди
Бизнес
−
17 Июнь 2022
623116 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокими ва ёшлар етакчилари билан ярим йиллик амалга оширилган ишлар бўйича сарҳисоб учрашуви бўлиб ўтди. Ушрашувда Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва 300 нафар ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшлар етакчилари томонидан маҳаллада ёшларга фойдали бўлган таклифлар билан иштирок этишган ҳамда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев таклифларни қўллаб-қувватлаб тегишли ташкилотларга топшириқ берган.
Тадбирда маҳалла фаолиятида барча ёшларга ўрнак бўлгани, ўз ҳамкасблари орасида обрў - эътибор қозонгани, пойтахт ёшларининг муаммоларин ечишда ташаббускорлиги билан намуна бўлган 30 нафар ёшлар етакчиларининг 10 нафари Туркия Республикасига тажриба алмашинуви дастурига, 10 нафари скутерлар, 10 нафарига рағбатлантирувчи ваучерлар топширилди.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 612 нафар ёшлар (11,8 фоиз) “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уларнинг 2 516 нафарига (54,5 фоиз) касб-ҳунарга ўқитиш, меҳнат қуроллари харид қилиш ва контракт тўловини тўлаш учун 16,7 млрд сўм йўналтирилган.
Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлиги натижасида 1 345 нафар ёшларга 42,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланган.
LiveБарчаси