Пойтахтдаги мактабда дарслар шам ёруғида ўтиляпти

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқувчиларга шам ёруғида дарс ўтилаётгани акс этган сурат тарқалди. Ушбу ҳолатга Чилонзор тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Чилонзор туманидаги 280-мактабда содир бўлган. Сурат жорий йилнинг 6 декабрида олинган. Шу куни мактаб жойлашган мавзеда  катта носозлик юз берган ва ортиқча юклама  бўлгани туфайли  трансформатор подстанциясида шахмат тахтаси тартибида электр вақтинча ўчирилган.

Оқибатда мактабдаги 66 та синфхонадан 17 тасида электр таъминоти бўлмаган. 

"Булутли об-ҳаво туфайли эрталаб синфхоналарда одатдаги кунларга қараганда ёруғлик пастроқ бўлгани учун ўқитувчилардан бири ўз ташаббуси билан шам ёққан", дейилади туман ҳокимлиги хабарида.

7 декабрь куни эса мактабдаги мазкур муаммо бартараф этилган. 

"Ҳозирда мактаб электр қуввати билан тўлиқ таъминланган", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг