Пойтахтда радарлар сони яна биттага ортди
Жамият
−
29 Март 2019
664628 март куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Миробод кўчасига тезликни қайд этадиган стационар радар ўрнатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, бу каби қурилмалар автоматик равишда реал вақт режимида тезлиги белгиланган меъёрдан юқори бўлган транспорт воситаларини аниқлайди ва унинг давлат рақами, воқеа санаси ва вақти ҳамда манзилини “Ўзбекистон почтаси” Тошкент шаҳар филиалининг маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузарга эса бу ҳақда почта орқали маълумот юборилади.
Бу эса қоидабузар ва ЙПХ ходимининг тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишига имкон қолдирмайди ва коррупциянинг олдини олган ҳолда томонларнинг вазиятга аралашувига чек қўяди.
“Ҳайдовчилардан йўлларда эътиборли ҳамда эҳтиёт бўлишларини сўраймиз. Тезликни оширманг. Ёдда тутинг: нафақат ўзингизни, балки бошқаларнинг ҳаёти ва соғлиғи сизнинг йўлдаги хатти-ҳаракатингизга боғлиқ” дея огоҳлантиради пойтахт милиционерларининг бош маҳкамаси.
LiveБарчаси