Пойтахтда ишсиз аёллар ва ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Бизнес
−
11 Февраль 2022
7900Тошкент шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари билан ҳамкорликда кеча, 10 февраль куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази биносида тиббиёт ходимлари ўртасида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбирда шаҳардаги 140 дан ортиқ тиббий ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1 033 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Тадбир пойтахтда “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида аёллар ва ёшлар ўртасида аниқланган ишсизликни камайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида иштирок этган фуқаролардан 70 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди, яна 88 нафари билан бевосита тадбир жараёнида меҳнат шартномаси тузилиши таъминланди.
Ишга жойлашган фуқароларнинг 43 нафари аёллар ва 21 нафари ёшлардир.
Тошкент шаҳар прокуратураси
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь