Пойтахт Тошкентда ҳам қор ёғмоқда
Жамият
−
08 апрел 2020 8754 1 дақиқа
Пойтахт Тошкентда бугун, 8 апрель куни соат қор ёғди. Соат 17:00 атрофида бошланган ёғингарчилик ҳамон давом этмоқда.
Бугун тушга яқин пойтахтда ёмғир бошланган эди. Кўп ўтмай у қорга айланди.
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 7 апрель куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида, бугун, 8 апрель куни Жиззах вилояти, Фориш тумани, Ухум қишлоғида қалин қор ёғди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апрель ойи йилнинг энг ёғинли ойларидан бири ҳисобланади. Одатда, апрелга қараганда фақат март ойи ёғинлар бўйича устун туради. Ўтган 2019 йил апрель ойи эса энг ёғинли, мамлакатнинг айрим минтақаларида эса Ўзбекистондаги бутун метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг ёғинли деб қайд этилган.
Аввалроқ, 7-9 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши хабар қилинган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август