Видео: Тошкентда гуруҳлар ўртасида жанжал чиқди. ИИББ ҳолатга изоҳ берди
3-саҳифа 28 Сентябрь 2020 13:10
21908
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда икки гуруҳ ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Жанжал рэперлар ўртасида бўлгани айтилган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳодисага муносабат билдирди.
Бошқарма мазкур видеотасвирни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқлаган. Ҳолат жорий йилнинг 26 сентябрь куни соат 15:30 ларда Юнусобод туманидаги “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган. Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган, бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетишган.