Поябзал тозалашдан дераза ювишгача: кундалик ҳаётда картошкадан фойдаланишнинг сиз билмаган 10 усули

Фойдали 18300
image

Картошкани нафақат озиқ-овқат маҳсулоти сифатида, балки хўжалик юмушларида ҳам ишлатиш мумкин. Қандай қилиб, дейсизми? Унда қуйидаги тавсияларимиз айнан сиз учун.

Поябзалларни тозалашда

Поябзалнинг янги ҳолатини хом картошка ёрдамида тиклаш мумкин. Бунинг учун, картошкани иккига бўлинг ва крем суртишдан олдин чармга ишқаланг. Сирт сал хира бўлади — бу нормал ҳолат. Сўнгра поябзални юмшоқ мато билан артинг. Картошка крахмаллари тирналган ва майда ёриқларни мукаммал беркитади.

Кумуш буюмларни ялтираши учун

Санчқи, қошиқ, зангламайдиган пўлатдан ясалган пичоқ ва кумуш идишларни тозалаш учун картошкадан фойдаланинг. Картошкани пўсти билан қайнатинг, сўнгра илдиз меваларни олиб ташланг, барча буюмларни шу сувга солинг. Яхши ярақлаши учун металлни 20-30 дақиқа ушлаб туриш кифоя. Кейин кумушни тоза сувда ювинг ва қоғоз сочиқ билан қуритинг.

Занг кетказишда

Сабзавот таркибида зангни эритувчи фосфор мавжуд. Тозалаш учун картошка, сода, суюқ совун керак бўлади. Картошкани иккига бўлинг, тозалаш воситасига ботириб, занглаган металлга сода қуйинг. Металлга картошкани қўйиб, 2-3 дақиқа кутинг. Яхши натижага эришиш учун аралашмани ярим соатга қолдиринг. Коррозия сода билан йўқолади.  

Дераза ювишда

Энди деразаларни ювиш учун қиммат уй кимёвий моддаларини сотиб олишингиз шарт эмас. Картошкани иккига бўлинг, деразага яхшилаб ишқаланг, кейин қуруқ мато билан артинг. Ойна ялтирайди. Айтганча, бу усул парланган ойнада ҳам ёрдам беради. Худди шуни кўзойнак ёки ҳаммом ойнасида ҳам синаб кўринг.

Шўр овқатнинг тузини олишда

Картошка зираворларни жуда яхши ўзлаштиради. Агар шўрва жуда шўр бўлса, бир бўлак картошка қўшинг. Картошка ортиқча тузни ўзлаштиради, овқат таъми бузилмайди.

Гўшт майдалагични тозалашда

Агар қийма учун гўшт майдалагични ишлатсангиз, ичида гўшт парчалари қолади. Уларни олиб ташлаш учун бутун қурилмани қисмларга ажратиш керак. Аммо осон йўли бор: гўштдан кейин картошкани айлантириб юборинг, у барча гўшт бўлакларини ўзи билан олиб чиқади.

Доғларни кетказишда

Авваллари, бувилармиз рангли ва нозик материаллардаги доғларни картошка суви билан тозаларди. Хом картошка сомонча шаклида тўғралиб, совуқ сувга солинади, ярим соат туради. Кейин картошкаларни олиб ташлаб, доғли кирлар 20 дақиқага сувга солинади. Бу усул мева шарбати, шароб ва қаҳвадан қолган доғларни кетказишда ёрдам беради.

Синган лампочкани бурашда

Баъзан лампочка синиб, таги патронда қолиб кетади, ўткир қирралар қурилмани қандилдан чиқаришни қийинлаштиради. Бу ерда ҳам хом картошка ёрдамга келади — уни кесиб, патронга тиқинг ва соат милига тескари тарзда буранг.

Атиргул қаламчасини ўстиришда

Картошка таркибидаги минерал ва озуқа моддалари инжиқ атиргулнинг униб чиқишига ёрдам беради. Атиргул қаламчасини картошкага тиқиб, уни 10 см чуқурликдаги ерга экинг. Қаламча илдиз берганда, уни гулзорга кўчиринг.

Шамоллашни даволашда

Қайнатилган картошка буғидан нафас олсангиз, тумов, бурун битиши, йўтал йўқолади. Бу усул касалликнинг дастлабки белгиларидагина самара беради. Жараёндан кейин ҳеч қандай яхшиланиш бўлмаса, маслаҳат учун шифокор билан маслаҳатлашинг.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 511
Рейтинг: 3
t
×