Португалиянинг ғалабалари бизни бирлаштиради – Роналду 

Спорт

image

Португалиянинг ғалабалари “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни олдинга ҳаракатланишга мажбурлайди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram'даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Миллатлар лигаси – бу кубокни биринчи бўлиб қўлга киритган терма жамоа бизмиз ва термамиз ушбу мусобақага абадий боғланган. Бу мавсумда Испаниядаги муҳим ўйинда дурранг натижа қайд этишимиз амбицияларимизни янада жонлантиради. Португалиянинг ғалабаси бизни ҳаракатга ундайди ва ҳар доимгидек бирлаштиради”, деган Роналду.

Қайд этиш жоизки, 37 ёшли ҳужумчи Миллатлар лигаси доирасидаги Испанияга (1:1) қарши ўйиннинг 62-дақиқасида майдонга тушди, аммо гол ура олмади.

Португалиялик ҳужумчи терма жамоа сафида охирги марта 2021 йилнинг 12 октябрь куни гол урган эди. Ўшанда Роналду ЖЧ-2022 саралаш босқичида Люксембургга (5:0) қарши ўйинда хет-трик қайд этган. 

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Роналду Англия Премьер лигасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, португалиялик иқтидор эгаси UEFA Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 6 та гол уришнинг уддасидан чиқди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ronaldu

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг