Португалияни ҳимоя қилишдан фахрланаман – Роналду

Спорт 2228
image

Футбол бўйича Португалия терма жамоаси жорий йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олгани йўқ. Эндиликда Роналду ва унинг шериклари ЖЧга саралаш босқичида ўз гуруҳларида иккиничи ўринни эгаллаган жамоалар билан биргаликда Қатарга чипта учун курашади.

Портагалиянинг етакчи футболчиси Криштиану Роналдунинг фикрича, тўлиқ концентрацияни Қатар 2022 Жаҳон чемпионатига чиқишга қаратиш зарур. Шунингдек, Роналду Instagram саҳифаси орқали Португалияни ҳимоя қилишдан фахрланиши ҳақида ҳам айтиб ўтган. 

“Тўлиқ концентрацияни 2022 йилги Жаҳон чемпионатига чиқишга қаратамиз. Ҳар доимгидек, Португалияни ҳимоя қилишдан фахрланаман. Йўл осон бўлмаслигини биламиз. Биз билан бир мақсадни кўзлаган рақибларга катта ҳурмат билан қараймиз. Лекин Португалия ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши учун биргаликда курашамиз. Келинг буни [ Жаҳон чемпионатига чиқишни] бажарамиз! ”, деб ёзган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Instagram’даги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, 24 март куни Португалия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашнинг ярим финалида ўз уйида Туркияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жуфтликда ғолиб бўлган жамоа 29 март куни  Италия ва Шимолий Македония жуфтлиги ғолиби билан учрашади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.1
t
×