Португалияликлар арзон уй-жой талаб қилиб митинг уюштирмоқда
Олам
−
02 Апрель 2023
4557Лиссабон ва Португалиянинг бошқа шаҳарларида минглаб одамлар арзон уй-жой ҳуқуқи ва ижтимоий уй-жой фондини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, митингда йиғилганларнинг кўпчлиги “Уйга эга бўлиш ҳар кимнинг ҳуқуқи”, “Ижара ҳамёнбоп бўлиши керак”, деб ёзилган плакатлар кўтариб олган.
“Мен уй эгаси ижара ҳақи кескин ошишини эълон қилишидан доимо қўрқиб яшайман”, дейди адвокат Ана Рейс да Силва.
Уй-жой бозоридаги инқирозга дуч келган Португалия ҳукумати 30 март куни мамлакатда 730 минг бино бўш ёки бузилиши керак бўлган уй-жой фондини кўпайтиришни маъқуллаган.
Европа статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2010 йилдан 2022 йилгача Португалияда уй-жой нархи 75 фоиздан ортиқ, ижара ҳақи деярли 25 фоизга ошган.
Мамлакатда ўтказилган тадқиқотда келтирилишича, Лиссабонда бир хонали квартиранинг ўртача ижараси тахминан 1350 еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси