Португалия Европада яна бир бор тенгсиз

Спорт 1180
image

Кеча, 9 июнь куни Европа миллатлар лигасининг финал учрашуви ўтказилди. Унда мезбон Португалия Голландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. 

УЕФА Миллатлар лигаси илк ғолибини ўйин давомида киритилган ягона гол аниқлаб берди. Амалдаги Европа чемпионлари Португалия футболчилари қитъада тенгсиз эканликларини ЕВРО-2020 олдидан яна бир бор исботлади.

Маълумот учун Португалия Франция яшил майдонларида ўтказилган ЕВРО-2016 мусобақаси финалида ҳам 1:0 ҳисобида рақибларини таслим этган эди.

Португалия - Голландия 1:0 (0:0, 1:0).

Порту шаҳри, “Драгау” стадиони. 

Гол: 1:0 – Гонсало Гедеш (60).

Португалия: Руй Патрисиу, Жозе Фонте, Рафаэль Геррейру, Нелсон Семеду, Рубен Диаш, Данило, Вильям Карвалью (Рубен Невеш, 90+3), Бернарду Силва, Бруну Фернандеш (Жоау Моутиньо, 81), Гонсало Гедеш (Рафа Силва, 75), Криштиану Роналду.

Голландия: Яспер Силлессен, Маттейс де Лигт, Дэйли Блинд, Дензел Дамфрис, Виржил ван Дейк, Мартен де Рон (Люк Де Йонг, 82), Жоржиньо Вейналдум, Фрэнки де Йонг, Стивен Бергвейн (Дони Ван Де Беек, 60), Райан Бабель (Куинси Промес, 46), Мемфис Депай.

Огоҳлантиришлар: Дамфрис 88, Де Йонг 90+1

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4
Рейтинг: 2.3
t
×