Португалия ва Испанияда аномал иссиқ қурбонлари сони 1000 дан ошди

Олам

image

Европа мамлакатларида жазирама иссиқ давом этмоқда. Бунинг оқибатида ҳозиргача Испания ва Португалияда қурбон бўлганлар сони 1000 нафардан ошди. Бу ҳақида BNO News нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Португалияда бир неча кун давомида ҳаво ҳарорати 47 даражага етган, бу эса 238 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Испанияда эса 16 июль ҳолатига 360 киши жазирамадан ҳалок бўлгани айтилганди. Уларнинг баъзилари ишлаётган вақтида вафот этган.

Европа бўйлаб аномал иссиқ билан биргаликда ўрмон ёнғинлари авж олди, ўн минглаб квадрат километр майдонлар ёниб кетган, минглаб аҳоли ва сайёҳлар мажбуран яшаш ҳамда дам олиш жойларини тарк этган, бир неча қутқарувчилар ҳалок бўлган.

Айни вақтда Франция жануби-ғарбидаги Жиронде департаментида уйларни сақлаб қолиш ва ёнғинни ўчиришга 3 минг ўт ўчирувчи жалб этилган. Шу билан бирга, Испанияда ўт ўчириш хизматлари бир нечта ўрмон ёнғинлари ўчоқлари кенгашини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Ёнғин хавфи туфайли маҳаллий қишлоқлардан 3000 нафар аҳоли эвакуация қилинган.

Португалияда 1000 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ва оддий фуқаролар ёнғин турар-жой биноларига етиб бормаслиги учун ҳаракат қиляпти.

Мутахассисларнинг фикрича, Португалиядан Франциянинг марказий қисмигача ва жануби-шарқий Европадаги ҳудудларда иссиқлик узоқ вақт (20 кун ва ундан кўпроқ) давом этиши мумкинлигидан хавотир билдириляпти. Уларнинг айтишича, иссиқлик июль ойининг охиригача ёки августгача давом этиши мумкин.

Синоптиклар иссиқхона газлари чиқиндилари нолга туширилмагунча, иссиқлик тўлқинлари кучайиши ва тез-тез содир бўлиши билан биргаликда узоқ давом этишидан огоҳлантирган.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг