Португалия ва Испания ЖЧ-2030 га биргаликда мезбонлик қилмоқчи
Спорт
−
11 Июль 2022
2622Испания ва Португалия 2030 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун биргаликда ариза бериш ниятида. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, икки давлатда Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун тайёр бўлган 14 та стадион мавжуд. Шуниси эътиборга лойиқки, Испания мундиални ўзида қабул қилувчи асосий давлат бўлади. Португалиядан эса режалаштирилган 14 та стадионнинг учтаси танлаб олинган. Яъни, Лиссабондан иккита ва Портудан битта арена Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин.
Португалия ЖЧ-2030 учун қуйидаги стадионларни таклиф қилмоқда: “Да Луш”, “Драгау” ва “Жосе Алваладе”. Испаниядан эса “Сантьяго Бернабеу”, “Ванда Метрополитано”, “Камп Ноу”, “Корнелья”, “Ла Картуха”, “Сан Мамес”, “Месталья”, “Риазор”, “Эль Молинон”, “Ла Ромареда,” “Реале Арена”, “Ла Росаледа”, “Гран-Канария” ва “Ла Кондомина” стадионлари мундиални қабул қилиши мумкинлиги айтилган.
Аввалроқ, 2026 йили АҚШ ва Мексикада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи стадионларнинг рўйхати маълум қилинганди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь