Португалия терма жамоасининг янги мураббийи кимлиги маълум бўлди

Спорт

image

Бельгия терма жамоаснинг собиқ бош мураббийи Роберто Мартинес Португалия терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис Португалия терма жамоаси раҳбарияти билан оғзаки келишувга эришган ва расмий келишув келаси ҳафта эълон қилинади. Мартинес Португалияда 2014 йилдан 2022 йилгача саккиз йилдан ортиқ вақт давомида терма жамоани бошқарган Фернандо Сантуш ўрнини эгаллайди.  

49 ёшли Мартинес Бельгия терма жамоасида 2016 йилдан 2022 йилгача ишлади. Мартинес учун халқаро миқёсдаги энг юқори натижа 2018 йилда Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган бронза медали бўлди. Шунингдек, испаниялик мутахассис "Суонси", "Уиган" ва "Эвертон" клубларида ҳам бош мураббий бўлиб ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made