Португалия чемпионатида ғаройиб воқеа содир бўлди

Спорт

image

Португалия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Белененсеш” – “Бенфика” учрашуви номаълум сабабларга кўра тўхтатилди.

Мезбонлар базасида коронавирус тарқалиши сабабли улар ўйинга бор-йўғи тўққиз нафар футболчини майдонга тушира олди, улардан иккитаси ҳам дарвозабон эди. Бир дарвозабон ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган.

Биринчи бўлимдан сўнг, “Белененсеш” 0:7 ҳисобида мағлуб бўлиши тахмин қилинганди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими узоқ вақт бошланмади, аммо мезбодарнинг етти нафар футболчиси кечикиб бўлса-да майдонга чиқиб келди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, футболчилардан бири жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Натижада ўйин тўхтатилди, чунки регламентга кўра майдонда ҳар бир жамоадан камида етти нафар футболчи бўлиши керак. Ўйин охирига қадар давом этмагани учун, “Бенфика”га 3:0 ҳисобида техник ғалаба ёзилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Португалия Бенфика Белененсеш

Баҳолаганлар

671

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг