Португалия аъзоси мундиалда ўйнаган энг кекса уч футболчи сафига кирди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе Жаҳон чемпионатида тўп сурган тарихдаги энг кекса уч футболчидан бирига айланди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар берди.

"Порту" футболчиси Уругвайга қарши 39 ёшу 275 кунлигида майдонга тушди. У ўз терма жамоаси тарихида Жаҳон чемпионатида ўйнаган энг кекса футболчи номини ҳам қўлга киритди.

Бу борада Пепе икки футболчидан ортда қолмоқда: Рожер Милла 1994 йилги Жаҳон чемпионатида Камерун терма жамоаси сафида 42 ёшу 39 кунлигида майдонга тушган, Атиба Хатчинсон эса 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Канада терма жамоасида 39 ёшу 292 кунлигида тўп сурди.

Португалия "H" гуруҳидаги иккинчи ўйинда Уругвайни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Эйсебио ватандошлари 6 очко жамғариб, гуруҳдан муддатидан аввал чиқишни уддалади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made