Портлашлардан сўнг Украина жанубига жиддий зарар етди – Зеленский
Олам
−
02 Август 2023 13556 1 дақиқа
Бугун, 2 августга ўтар кечаси Украинада портлашлар содир бўлди. Бундан мамлакат жанубидаги ҳудудлар жиддий зарар кўрди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
“Яна уруш кечаси, қаҳрамонона ҳаво мудофааси ишининг яна бир кечаси. Биз мавжуд кучларимиз билан ўзимизни ҳимоя қиламиз. Кўплаб "Shahed"лар отиб ташланди. Яхшиямки, қурбонлар йўқ. Афсуски, зарар бор. Энг муҳимлари мамлакат жанубида. “Россиялик террорчилар” яна портлар, дон ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига ҳужум қилди. Бизнинг барча операцион хизматларимиз самарали ишлади. Дунё жавоб бериши керак. Фуқаролик портлари нишонга олинса, террорчилар ҳатто лифтларни ҳам атайлаб вайрон қилганда, бу барча қитъаларда ҳамма учун хавф туғдиради. Россия тўхтатилиши мумкин ва керак”, деб ёзган Украина раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида.
Бироқ Зеленский айнан қайси объектлар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмаган.
Маълумот учун, бугун, 2 август куни тунда Дунайдаги йирик порт ҳисобланган Одесса вилоятининг Измаил шаҳрида портлашлар содир бўлган. Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Олег Кипер ҳам минтақадаги саноат ва порт инфратузилмаси объектларида ёнғинлар содир бўлганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина пойтахти Киевнинг учта туманида ҳам портлашлар содир бўлганди.