Порнографик материал тарқатганлик учун жазо кучайтирилади
Local
−
21 December 2020 13924 1 minute
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунга кўра, порнографик маҳсулотларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситалари мусодара қилинади.
Ушбу фаолиятлар билан шуғулланган фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 400 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 450 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида порнографик маҳсулотларни тайёрлагани ва тарқатгани сабабли 182 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.
Қонунчиликдаги ушбу ўзгаришлар Республика Президенти томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.
Live
All